Жиззахлик солиқчилар “Қатағон қурбонлари музейи”га ташриф буюрдилар

Улашиш:

Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида қадр-қиммат, миллий анъаналаримиз ва урф-одатини қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши курашларда қурбон бўлганлар хотираси миннатдор авлодлар ёдидан абадий сақланмоқда.
Чунки мустабид тузум даврида миллион-миллион фидойи ва матонатли ота-боболар ва ўғил-қизларнинг хотирасини эслаш муққаддас бурчдир.

Куни кеча Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари Республика Маънавият маркази Жиззах вилояти бўлимига ташриф буюришди. Ташрифда “31 август – Қатағон қурбонлари хотираси куни”га бағишланган “Аждодлар хотираси мангу барҳаёт” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бошқарма ходимлари республикамиз Биринчи Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан очилган Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган айнан қатағонга учраган юртдошларимиз қони тўкилиб, отувга хукм қилинган ҳоки ётган тупроқда барпо этилган “Шон-шараф музейи”нинг негизида очилган вилоят “Қатағон қурбонлари музейи”га ташриф буюришиб, у ердаги ҳар бир экспонат билан яқиндан танишишди. Бу ерда Мустақиллигимиз учун жонини фидо қилган ватандошларимиз, адибларимиз, маърифатпарвар аждодларимизнинг босиб ўтган шонли тарих йўли билан танишди. Шунингдек, музейда “Жиззах қўзғолони”, “Жадидчилик мактаблари очилиши”, “Пахта иши”, II-жаҳон урушининг юртдошларимиз ҳаётидаги асоратлари акс эттирилган фото суратлар, экспонатлар, таърихий хужжатлар билан танишишди.

 

 

 

Шундан сўнг ходимларга Жиззах давлат педагогика институти доценти У.Қосимов, Маънавият-маърифат маркази раҳбари И.Умароваларнинг улуғ маърифатпарвар адибларимиз, сиёсатчиларимиз, У.Носир, А.Қодирий, А.Қаҳҳор, Чўлпон, М.Шайхзода, Ш.Рашидов, Фитрат, Авлоний, Ф.Хўжаевларнинг мустақиллик йўлида, ҳалқимиз озодлиги, эрки учун амалга оширган ишлари тўғрисида маърузаларини тинглади.
Қизиқарли фактлар асосида ташкил этилган давра суҳбатига вилоят Ш.Рашидов номли кутубхонаси ходимлари томонидан тақдим этилган адабиётлар кўргазмали воситалар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.


Гулмира Хакимова,
Вилоят ДСБ Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими,

давлат солиқ бош инспектори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.