У кечирим сўраб, йиғлаган. Тошкентда йўловчи аёлларга беҳаё таклифлар берган такси ҳайдовчиси устидан суд бўлиб ўтган

Улашиш:

Тошкентда йўловчи аёлларга массаж таклиф қилган такси ҳайдовчиси устидан суд бўлиб ўтган. Ҳайдовчининг бу каби ҳаракатлари ҳақида уч нафар қиз   айтиб берган. 

Зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳасининг маълумотларига қараганда, беҳаё   таклифлар билан йўловчи аёлларга мурожаат қилган такси ҳайдовчиси устидан суд жараёни 22 сентябрь куни бўлиб ўтган.

“Албатта таксичи кечирим сўради, йиғлади. Хотини юрак касали билан реанимацияда эмиш. “Яндекс” ҳам уни уч йилга блоклаб қўйган экан. Ижарага олган машинасини эгаси қайтариб олган. Айтишича, ишлари дабдала бўлган. Судни кутиб, бир сутка қамоқда ўтирган. Суддан кейин уни яна беш     суткага қамашди. Суд қарори бизни қониқтирди: ўша бир сутка давомида унинг бутун ҳаёти кўз олдидан ўтган бўлса керак”, - дея қайд этмоқда жабрланган қизлардан бири.

“Беш сутка ўтириб, ўйлаб кўрсин. Назаримда уни тақдир жазолаган. Биринчи хабаримиз курашнинг бошланиши бўлди ва кишилар жим турмаслигини кўрсатди. Сизга катта рахмат”, - деди у.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.