Шавкат Мирзиёев номидан профиль очиб, пул ишлаган шахс қамалди

Улашиш:

Март ойида Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Facebook тармоғида Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништиргани ҳақида хабар берилган эди. У одамларга муаммоларини маълум миқдордаги пул эвазига ҳал қилишда ёрдамни таклиф қилган.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тулягановнинг хабар беришича, тезқор қидирув тадбирлари давомида ушбу шахс қўлга олиниб, суд қилинган.

Суд ҳукмига кўра, 39 ёшли сурхондарёлик фуқарога Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда интернет тармоғидан 3 йилга чеклаш жазоси тайинланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.