Усама бин Ладеннинг ўлими бўйича янги тафсилотлар эълон қилинди

Улашиш:

 2011 йилда Покистонда «Aл-Қоида» террорчилик гуруҳи бошлиғи Усама бин Ладенни йўқ қилиш операцияси саҳналаштирилган бўлиши мумкин. Воқеа тафсилотларини ўрганаётган гувоҳлар ва покистонлик журналистлар ўша пайтда бин Ладеннинг ҳодиса ўрнида бўлганини тасдиқламайди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

Расмий маълумотга кўра, 2011 йил 2 майда бин Ладен вертолётлар билан Aфғонистондан Aбботободга келган Aмерика махсус кучлари томонидан йўқ қилинган.

Покистонлик журналист Суҳайл Аббосга кўра, мазкур воқеа АҚШнинг жаҳон ҳамжамияти олдида обрўсини кўтариш учун керак бўлган. 

Яна бир гувоҳ Раджа Харунга кўра, бин Ладен ўлдирилгани айтилган ҳудудда унинг оиласи бир неча йиллардан бери яшаб келган. Лекин операция вақтида террорист нишонга олинган бинода бўлмаган, дейди у. Бин Ладен ўлдирилганини эшитган одамлар ҳайратда қолишган. 

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ҳам бин Ладенннинг йўқ қилинганига ишонмаслигини маълум қилганди. 

Расмий маълумотга кўра, бин Ладен денгизда дафн этилган, бу бошқа жангарилар унинг қабрини зиёратгоҳга айлантирмаслиги учун қилингани айтилади. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.