Беш ой ичида 26 килограммга озган эркак ўз сирини очди

Улашиш:

Ортиқча вазнли 34 ёшли ҳиндистонлик Суйог Савант беш ой ичида 26 килограмм йўқотишга муваффақ бўлди. У қандай қилиб бундай натижага эришганини Times of India нашрига сўзлаб берган. 

Кадрлар бўйича мутахассис бўлиб ишлайдиган Савантнинг айтишича, у бир неча бор вазн йўқотишни хоҳлаган, лекин бунга жиддий ҳаракат қилмаган ва шунинг учун ҳеч нарсага эриша олмаган. У COVID-19 тарқалгандан кейингина иккиланмасликка қарор қилди.

Бу вақтга келиб, унинг вазни 108 килограмм, бўйи 173 сантиметр эди.

Ортиқча вазнни йўқотиш учун у овқатланишни яхшилашни ва жисмоний фаолликни оширди. Ҳинд ўз тактикасини тасвирлаб берди: у овқат порцияси ҳажмини диққат билан кузатишни, аниқ белгиланган вақтда овқатланишни ва овқатни яхшилаб чайнаб, истеъмол қилишни бошлади.

Шу билан бирга, у уй машқларини бошлади. Тўрт ой ўтгач, Савант мушак машқларига ўтган.  Ҳиндистонлик, вазн йўқотишда қатъият зарурлигини таъкидлаб ўтган. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.