Renault Ўзбекистонда сотиладиган учта модель нархларини эълон қилди

Улашиш:

Renault  компанияси Ўзбекистонда  сотиладиган  учта  модель нархларини эълон қилган. UzАuto Motorsнинг шу  каби моделларига нисбатан  кўрсатилган  нархларни  рақобатбардош деб  аташ мумкин.   Бу тўғрисида Batafsil.uz. сайти  хабар  қилмоқда.

 Хусусан:

  • Kaptur –  221 115 600 сўмдан

  • Duster –  225 108 500 сўмдан

  • Arkana – 230 879 300 сўмдан бошланади.

Илк Renault автомобиллари  Ўзбекистонда  жорий йилнинг  ноябрь ойида сотила бошлайди. Даставвал,  замонавий Renault Arkana купе-кроссовери ва Renault Kaptur ёрқин шаҳарбоп кроссовери  чиқарилади, кейинчалик  Россия ва МДҲ давлатлари учун афсонавий ҳисобланган Renault Duster йўлтанламас автомобили тақдим этилади.

Таққослаш учун UzАuto Motors автомобилларининг  нархини келтирамиз:

  • Chevrolet Tracker-2 – 232 000 000 сўм

  • Chevrolet Captiva 5 – 281 500 000 сўм

  • Chevrolet Trailblazer – 398 000 000 сўм

  • Chevrolet Equinox – 414 000 000 сўм

  • Chevrolet Traverse – 596 000 000 сўм

  • Chevrolet Tahoe –735 000 000 сўмдан бошланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.