Renault Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу Ўзбекистонга таъсир қилади

Улашиш:

Renault Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Бугундан бошлаб Москвадаги Renault Group’нинг ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилади, — дейилади хабарда. 

Компания буни Россияга қарши халқаро санкцияларга амал қилиш зарурати билан изоҳлади. 

Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Тўғридан-тўғри. Ўзбекистондаги ADM Jizzakh заводида 2021 йилдан бери Renault автомобиллари ишлаб чиқарилади.

Бироқ бу йирик узелли йиғиш – Ўзбекистондаги автомобиллар учун асосий қисмлар «Рено Россия» заводида ишлаб чиқарилар эди, ҳозир эса унинг фаолияти тўхтатилди.

Москва заводи Duster, Kaptur ва Arkana автомобилларини ҳам чиқарар эди – бу моделлар ҳам Ўзбекистон бозорида мавжуд. 

Ўзбекистондаги Renault’га бу қандай таъсир қилади?

Ушбу масала LADA ишлаб чиқариш тақдири каби ҳали аниқ эмас (Renault Россия автокомпаниясининг эгаси бўлган Alliance Rostec Auto B.V’нинг 67,61 фоизлик акцияларига эгалик қилади). 

Renault’да хабар беришларича, у «ўз улуши учун эҳтимолий вариантларни кўриб чиқмоқда». Қабул қилинган қарор қўшимча равишда эълон қилинади. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.