Видео: Жиззахда сайлов жараёнидан репортаж

Улашиш:

Ўзбекистон ўзининг янги президентини сайламоқда. Бу - мамлакат мустақиллиги тарихидаги олтинчи президент сайловидир.  

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистонда расман қайддан ўтган беш сиёсий партия президентликка ўз номзодларини илгари суришган.

Уларнинг орасидан амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев президентлик учун қайта беллашаётган ягона номзоддир.

Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, бир шахс фақат икки муддатга президент этиб сайланиши мумкин.

Бугун Жиззах вилоятидаги 524 та сайлов участкаларининг барчасида тонгги соат 8:00дан овоз бериш жараёнлари бошланди. Овоз бериш жараёни кечки 20:00 га қадар давом этади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.