Урушга қарши «уруш» қурбонлари

Улашиш:

 Фото: «REUTERS / Mohamed Nureldin Abdallah»

Суданда «Миллионлар намойиши» иштирокчилари орасида қурбонлар сони 12 кишига етди, дейилади мамлакат шифокорлар марказий қўмитаси баёнотида.

«Ҳарбийлар томонидан ҳокимиятни эгаллашига қарши чиққан намойишчилар орасида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди», — дейилади баёнотда.

Шанба куни Судан пойтахти Хартум атрофидаги бир қатор шаҳарларда «30 октябрда миллионлар намойиши» деб номланган оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Судан Марказий Тиббиёт қўмитаси шанба куни ўқотар қурол ва кўздан ёш оқизувчи газдан уч нафар намойишчи ҳалок бўлгани ва 110 дан ортиқ киши жароҳатланганини айтди. Судан полицияси шанба куни ўз баёнотида хавфсизлик кучлари фуқароларга қарши қурол қўллагани ҳақидаги хабарларни рад этди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.