Вазирлик: сабзи нархи 2022 йил баҳоригача сақланиб қолади

Улашиш:

Ўзбекистонда ноябрь ойидаги сабзининг нархини 2021 йил июнь ойи билан таққослаганда 4-5 баробаргача тушган. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги прогнозларига кўра, 2022 йил баҳорида кутиладиган янги ҳосилга қадар сабзининг нархи шу даражада сақланиб қолади.

Маълум қилинишича, 20 июнь ҳолатига кўра, 1 кг сабзининг ўртача чакана нархи 6-10 минг сўмни ташкил этган бўлса, бугунги кунда (октябр-ноябрь) 2 минг сўмгача тушган. 

Даланинг ўзидаги ўртача харид нархи эса 1 кг сабзи учун 1-1,5 минг сўм атрофида.

Жорий йил барча тоифа хўжаликларида сабзи жами 124,4 минг гектар (ўтган йилга қараганда 18,2 минг гектарга кўп) майдонда экилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.