Ўзбекистон солиқ сиёсатида ижобий ўзгаришларга эришаётган давлатлар Топ-20 талигига кирган — Шерзод Кудбиев

Улашиш:

Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ҚҚС тўловчилар сони 2016 йилга нисбатан 20 бараварга ўсиб, 138 мингтани ташкил этмоқда. Қолаверса, фойда солиғи тўловчилари сони эса 18 баробарга ўсди. Энг муҳими ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 1 миллион нафардан ошди.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев матбуот анжуманида маълум қилди.

Қўмита раисига кўра, солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи автоматлаштирилган тизим орқали ўрганилади. 

Янги тартибга кўра, жорий йилнинг 22 декабридан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказишда солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи даражаси ўрганилади. Махсус рўйхатдан ўтказиш бўйича аризалар етти кун ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқишнинг биринчи босқичида солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи автоматлаштирилган тизим орқали ўрганилади ва натижаларга кўра улар солиқ хавфининг юқори, ўрта ёки паст даражалари бўйича тоифаларга ажратилади, — дейди Давлат солиқ қўмитаси.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.