Sangzor.uz'да янги лойиҳа - News Time. Ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб хабарлари

Улашиш:

Sangzor.uz News Time лойиҳасининг биринчи сонини суратга олди. Сиз бу ерда ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб янгиликлари юзасидан хабардор бўлишингиз мумкин.

News Time'нинг биринчи сонини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

News Time'да келтирилган хабарларнинг қисқача жамланмаси:

1. Фарғона давлат университети ўқитувчиси бировдан олган 57 миллион сўмни тотализаторда ютқазиб қўйгани учун қабристонда ўз жонига қасд қилди;

2. Жиззах вилояти Янгиобод тумани прокурори ўринбосари ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 8 минг доллар пора олаётган вақтга қўлга олинди;

3. Жиззахда 22-27 ноябр кунлари “У-Репорт” платформасининг тақдимотлари ўтказилади;

4. UzAuto Motors Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатгани учун мижозлардан "чексиз узр" сўрашди;

5. 2022−2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади;

6. ФИФА янги рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон Осиёда 11-ўринда;

7. Об-ҳаво: “Ўзгидромет” хабарига кўра, дам олиш кунларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, совуқ антитциклон шарқий томонга қараб силжийди, ҳаво ҳарорати кўтарилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.