UzAuto Motors Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатгани учун мижозлардан "чексиз узр" сўрашди

Улашиш:

“UzAuto Motors" компанияси Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатишга мажбур. Бу ҳақда компания расмий баёнот берди.

"Юзага келган ҳолат компания тарихида биринчи бор юз бериши, лекин, биз бугунги кунда жаҳон автомобил саноати оғир кунларни бошдан кечираётганлиги ва бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмаслигини бир неча бор хабар қилганмиз. Шу муносабат билан, “Узауто Моторс” АЖ раҳбарияти ва жамоаси ўз мижозларимиздан келтирилган ноқулайликлар учун чексиз узр сўрайди ҳамда айни пайтдаги вазиятда мижозлари учун қайғуриб, қабул қилинган қарори ягона тўғри қарор эканлигига ишонади", - дейилади баёнотда.
Маълум қилинишича, мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади.

Бундан ташқари, янги кроссовер сотиб олиш эҳтиёжида бўлган харидорларимиз ўз хоҳишига кўра, Чевролет Cаптива 5 автомобили ўрнига Чевролет Эқуинох ёки Траcкер моделларини харид қилишлари мумкин. Алмаштирилган автомобилларни етказиб бериш муддати Чевролет Cаптива 5 учун тузилган шартномаларга мувофиқ, 2022-йил январ ойидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.