UzAuto Motors бундан кейин автомобилни ўз вақтида етказиб бермагани учун компенсация тўлайди.
UzAuto Motors 3 мартдан бошлаб шартнома тузишни қайта бошлаган ва автомобиллар нархини оширган. Худди шу пайтдан бошлаб шартномаларда бир қатор ўзгаришлар кучга кирган. Хусусан энди, шартномада машина кечиктирилган тақдирда харидорга компенсация тўланадиган банд мавжуд.
Шу билан бирга, автомобилларни сотиб олишнинг янги шартлари фақат 3 мартдан бошлаб тузилган шартномалар бўйича амал қилиши муҳимдир.
UzAuto, биринчи навбатда олиб-сотарлар эмас, балки аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун тегишли ваколатли органлар билан келишилган ҳолда, илгари тузилган шартномалар бўйича автомобилларни шахсий фойдаланиш учун сотиб олган мижозларга беришни биринчи ўринга қўяди.
Агар спекулятив мақсадларда автомобиллар сотиб олиш бўйича шартномалар тузиш ҳолатлари аниқланса, компания автомобилни етказиб бериш муддатини қўшимча 120 кунга узайтириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бу эса автомобилларнинг ҳақиқий мижозларга етказиб бериш муддатини қисқартиради ва аҳоли ўртасидаги талабни қондиради.