Абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

Улашиш:

2022−2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади.

Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг ABITUR дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6−11-синфлардаги ёки 6−9-синфлар ва 1−2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

????86−100% учун — 5 баҳо;

????71−85% — 4 баҳо;

????56−70% — 3 баҳо ва 56%гача — 2 баҳо.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.