Диққат: Махсус рухсатномани Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказидан олиш мумкин

Улашиш:

2020 йил 30 март соат 09:00 дан 20 апрель 00:01 га қадарЎзбекистон Республикаси ҳудудида вилоятлараро, Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида барча турдаги автотранспорт воситалари, шу билан бирга шахсий автотранспорт воситалариҳаракатланишини тўхтатилади. Бунда фақатгина махсус рухсатнома асосида фақат қуйидаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади:

✅озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситаларига ;

✅санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларига;

✅Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситаларига берилади.

Махсус рухсатномани қаердан олса бўлади?

Махсус рухсатнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), шу билан биргаТошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Хусусан бу амалиёт Жиззах шаҳар ДХМда амал оширилмоқда. 

Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март куни соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

❗Махсус рухсатнома Марказга ташриф буюришдан олдин, марказга олдиндан телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг қабул қилинади. Аввалдан рўйхатдан ўтмаган юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.

❗Биринчи навбатда озиқ овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларнинг, кейин эса жисмоний шахсларнинг аризалари қабул қилинади.

❗Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Жиззах шаҳар ДХМ манзили: Жиззах шаҳри, Ислом Каримов шох кўчаси, 17-уй. Телефонлар: (72)2263323, (72)2263322. Мўлжал: Ёшлар шаҳарчаси

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.