Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ҳоким алмашиши билан ўрнатилиши тўхтатилган байроқ устуни қайта бунёд этилади, деган хабарлар тарқалганди. Байроқ қурилишига ишлатиладиган маблағлар Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан ҳамда ҳомийлик ёрдами ҳисобига давом эттирилиши хабар қилинганди.
Янги вилоят ҳокими кенг муҳокамаларга сабаб бўлган байроқни ўрнатмаслик учун шаҳар ҳокими билан келишган.
Байроқ учун ишлатиладиган маблағ ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилиши таъкидланган.