Жиззахликлар 2022 йил баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлашмоқда

Улашиш:

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун йил ўн икки ой иш топилади. Бинобарин, қиш фасли ҳам улар учун масъулиятли давр ҳисобланади. Яъни, баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга соз ҳолга келтириш ишлари айни ноябрь-декабрь ойларида олиб борилади.

Хўш, Жиззах вилоятида 2022 йил баҳорги дала ишларида иштирок этадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари қандай кетмоқда?

Ҳисоб-китобларга кўра, мавсум учун вилоят бўйича 1 минг 449 дона чопиқ трактори, 1 минг 322 дона культиватор, 361 дона чигит экиш сеялкаси, 304 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари, 627 дона вентияторли ва штангали пуркагичлар, 247 дона минерал ўғит сепгич, 230 дона ер текислагич, 362 дона чизел ҳамда 7 минг 549 дона борона тегишли дислокациялар асосида белгиланган ҳудудларга йиғилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирлар вилоятнинг Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Ш.Рашидов туманларида юқори суратда давом этаяпти.

-Жорий йилда ҳам Дўстлик туманида бу ишларга барвақт киришилиб, мавсумда қатнашадиган техникаларни таъмирлашда эҳтиёт қисмлар учун 1 млрд 551 млн сўмдан зиёд маблағ талаб этилиши ҳисоб-китоб қилинди ва шу кеча-кундузда масканларга йиғилган культиваторларнинг 92 %, чопиқ тракторларнинг 88 %, пуркагичларнинг 65 %, бороналарнинг 61 % ва чигит экиш сеялкаларнинг 51 % таъмирдан чиқарилди, -дейди Инспекциянинг туман бўлими катта инспектори Баҳодир Имамов. -Минерал ўғит сепгич ва чизелларни таъмирлаш ишлари эса тўлиқ ниҳоясига етказилиб, сифатли таъмирдан чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари сертификат асосида қабул қилиб олинмоқда.

  

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.