Ўзбекистон чемпионати янги юлдузларни кашф этди

Улашиш:

Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Эркаклар ўртасидаги финал жанглари шиддатли ва муросасиз руҳда ўтди. Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчилари Дилшод Рўзметов, Бобоусмон Батуровларнинг мағлубиятга учрагани янги юлдузлар етишиб чиқаётганидан далолат берди.

Қуйида бугунги финал беллашувларининг натижалари билан танишишингиз мумкин:

-48 кг. Асилбек Жалилов – Шодиёр Мелиқўзиев
-51 кг. Мироншох Ибрагимов – Хужаназар Нортожиев
-54 кг. Шаҳзод Музаффаров – Дилшод Абдувалиев
-57 кг. Шунқор Абдурасулов – Хасанбой Латибохунов
-60 кг. Хуршидбек Расулжонов – Фарёзбек Хакимов
-63,5 кг. Турсунов Мужибулло – Руслан Абдуллаев
-67 кг. Жаҳонгир Рахмонов – Жавлонбек Йўлдошев
-71 кг. Бобоусмон Батуров – Азизбек Тожиев
-75 кг. Саиджамшид Жафаров – Абдулазиз Абдупаттаев
-81 кг. Дилшод Рўзметов – Одилжон Аслонов
-86 кг. Тимур Маржанов – Жўрабек Тоштемиров
-92 кг. Жамшиджон Абдуллаев – Жавоҳир Тоғаймуродов
+92 кг. Жаҳонгир Зокиров – Жамшид Худайберганов.

Шунингдек, мусобақа якунида анъанага мувофиқ чемпионатнинг энг яхши боксчисига Руфат Рисқиев кубоги топширилди. Бу йил эркаклар ўртасида Руслан Абдуллаев ва аёллардан Нигина Ўктамова мазкур совринни қўлга киритишди. Шунингдек, Нурхон Асадуллаева турнирнинг энг яхши ҳаками деб эътироф этилди.

Бу йилги Ўзбекистон чемпионатини барча қитъалардан ташриф буюрган AIBAнинг 3 юлдузли 8 нафар рефериси маҳаллий ҳакамлар билан биргаликда бошқариб боришди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.