TikTok ички қоидалари Ўзбекистон қадриятларига мослашиши мумкин

Улашиш:

 Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов бугун TikTok компаниясининг вице-президенти доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда Алламжонов ўзининг Telegram-саҳифасида ёзмоқда.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинган. Алламжонов TikTok вакилларига тармоқнинг ички нормалари ва айрим тартиб-қоидаларини кўриб чиқиш, уни Ўзбекистон қадриятлари, урф-одатлар ва менталитетига мослаш бўйича таклифлар берган.

"Улар томонидан бу таклиф албатта инобатга олиниши, бу борада ҳамкорлик, шу билан бирга ўзбек тилини ҳам киритишга тайёр эканликлари маълум қилди.

TikTok — зарарли бўлса уни  фойдали ресурсга айлантириш лозим. Шу ва бунга ўхшаш компаниялар фаолиятини чеклаш эмас, балки улар билан яқиндан мулоқот, ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ишлаш ҳамма учун кўпроқ манфаатли ва тўғрироқ бўлади деб ўйлайман", - ёзади Комил Алламжонов.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.