Бугун бир гуруҳ волонтёрлар жамоаси Зомин туманидаги оромгоҳга йўл олдилар.
Йўл-йўлакай улар тумандаги Пшағор МФЙ ёшлари билан учрашдилар.
Уларни ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Б.Умурзаков кутиб олди.
Маълумки, Пшағор мфйда жорий йилда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Волонтёрлар томонидан ҳудуд ёшлари билан учрашувда энг фаолларга ва эҳтиёжманд оила фарзандларига байрам совғалари топширилди.
Шу куни ёшлар ҳудуддаги 5 мактабда тахсил оладиган 2 нафар фаол ўқувчини ҳам рағбатлантирилди.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати