“Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли АЁҚШларда бензин нархи 6500 сўм қилиб белгиланди

Улашиш:

Сўнгги кунларда бензин тақчиллиги кузатилгани сабабли интернет ижтимоий тармоқларида танқидий муҳокамалар бўлди, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг топшириғига асосан, “Ишчи гуруҳ”лари тузилиб, нефт маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинди.

Олиб борилган ишлар натижасида автобензин тақчиллигининг олди олиниб, истеъмолчилар талаб ва таклифларига биноан нархларнинг арзонлаштирилиши босқичма-босқич амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Бензин тақчиллигини олдини олиш ва унинг нархларини арзонлаштириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Натижада “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 17 декабрь кунидан бошлаб “АИ-80” маркадаги бензин 6890 сўмдан арзонлаштирилиб, ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди.

Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.