Тил ва этикетни билиш. Ўзбекистонда Россияга кетаётганлар қандай ўқитилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистон ҳукумати томонидан махсус мономарказлар ташкил этилиб, уларда Россияда ишлаш учун боришни режалаштирган ўзбекистонликларни тайёрлаш билан шуғулланувчи хизматлар тўпланган. Уларда номзодлар касб ва тил ўрганишади, Россия қонунчилиги билан танишишади. Бир неча ўзаро боғланган олти қаватли бинолар мажмуасидан иборат бўлган республикадаги энг йирик мономарказ Тошкент яқинида жойлашган. 

"Тошкент мономаркази Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган дастлабки лойиҳадир, унинг очилишига икки йил тўлди, шу вақт ичида бу ерда 2,5 минг киши таҳсил олди", - деди муассаса директори Нодира Умарова душанба куни ТАССга берган интервьюсида. Унинг таъкидлашича, энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган марказда машғулотлар бепул ўтказилади.

Мономарказга кириш учун Россияда боришни режалаштирган ишсиз одамлар мажмуанинг биринчи қаватида жойлашган миграция марказига мурожаат қилишади, бу ерда зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, улар техник ва қурилиш йўналишидаги касблардан бирини ўрганишга юборилади.

Касбни эгаллаб, бўлажак меҳнат мигрантлари Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш учун номзодлар тановида иштирок этишни бошлайди. Бу танловлар Россия фирма ва корхоналари томонидан мономарказларда мунтазам амалга оширилади. Агарда уларнинг малака даражаси бўлажак иш берувчиларга мос бўлса, чет элда ишлаш учун тайёрлашнинг кейинги босқичи бошланади - Россия мутахассислари томонидан тиббий комиссия комиссия ўтказилади, Россияга кириш учун тақиқнинг бор ёки йўқлигини текширилади, дактилоскопик экспертиза амалга оширилади.

"Қоида тариқасида, Россияга кетишни истаганларнинг 1.5 фоизида тақиқ аниқланади," – деди Россия Федерацияси ички ишлар вазирлиги Москва кўп функцияли миграция маркази ходими. Бу марказ ваколатхонаси доимий асосда Тошкентдаги мономарказ доирасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг сўзларига кўра, барча мигрант ишчиларнинг қарийб ярми Москва ва Москва вилоятида ишлашни истайди.

Рус тилини билиш

Бугунги кунда ўзбекистонликларнинг Россия Федерациясида ишлашлари учун мажбурий шартлардан бири - рус тилини билишдир. Бу билан Ўзбекистонда Россия халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) ваколатхонаси шуғулланади, ваколатхона ҳам Тошкент мономарказида жойлашган.

"Мутахассисларимиз республикаси аҳолисига тилни ўргатиш учун 26 та йўналиш бўйича махсус методология ишлаб чиққан, биз ўрганувчилардан масалан, Пушкиннинг таржимаи ҳоли ёки шеърларини талаб қилмаймиз, уларни иш берувчилар тушуниши ва хавфсизлик талабларини билишларига интиламиз", -деди ваколатхона директори Андрей Колесников.

Унинг сўзларига кўра, ўқув даври бир ойдан уч ойгача бўлади, бу вақт давомида ўрганувчилар қоида тариқасида 500-600та сўзни ўзлаштиришиб, ёд олишади, бу уларнинг Россияда ишлашида мулоқот учун етарли бўлади.

"Машғулотлар доирасида рус тили ўқитувчилари ўзбекистонликларга русча одоб-ахлоқ қоидаларини тушунтирадилар, уларга мамлакатимизда нима қилиш мумкин ва мумкин эмаслигини, рус урф-одатлари ва анъаналарини айтиб берадилар", - дея қўшимча қилди Колесников. Унинг таъкидлашича, яқинда РУДН 1 500 нафар маҳаллий рус тили ўқитувчиларини қайта тайёрлаш учун ўз ҳисобидан бир қатор ҳафталик ва ойлик семинарлар   ўтказган.

"Шу билан бирга, айни пайтда биз нафақат мономарказларда, балки республиканинг энг чекка ҳудудларида ҳам рус тилидан дарс беряпмиз", - деди Колесников.

Режалар ва истиқболлар

Мутахассисларнинг фикрича, яқин келажакда меҳнат миграцияси бюджетни тўлдиришнинг энг муҳим моддаларидан бири бўлиб қолади. Бу учун республика ҳукумати томонидан унинг ривожланиши учун керакли шароит яратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг октябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган саммитида қабул қилинган ушбу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги баёнотни олқишлаган. Унинг таъкидлашича, кейинги босқич меҳнат бозорини яхшилаш учун биргаликдаги қадамлардан иборат бўлиши керак.

9 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш Кенгаши йиғилишида ишлаш учун Россияга келаётган одамлар бу сафар учун ўз юртига тайёргарлик кўриши, тилни ўрганиши, Россия қонунчилиги, ўз ҳуқуқлари ва Россия Федерацияси аҳолисининг урф-одатларини билиши муҳимлигини таъкидлаган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.