"O'zbekiston uchun 100 g'oya". Жиззахлик иштирокчиларнинг 9 нафари финалда ғолиб ва 10 миллион сўмдан мукофотланди (ФОТО)

Улашиш:

Жорий йилнинг 18-19 декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган "O'zbekiston uchun 100 g'oya" танловининг якуний финал босқичи бўлиб ўтди ва Жиззахлик иштирокчиларнинг 13 нафаридан 9 нафари финалда ғолиб бўлишди. Бу ҳақда Sangzor.uz интернет нашри мухбири Бекжон Жўрақулов хабар бермоқда.

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилаётган ушбу танловда республика бўйича 245 нафарга яқин номзодлар иштирок этган бўлиб, 100 нафари ғолиб деб топилди. Танлов ғолибларига 10 миллион сўмдан пул мукофоти берилди. Қолган 145 нафар иштирокчилар эса 3 миллион сўм пул маблағлари билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

Ушбу танловга Жиззах вилоятидан 13 нафар иштирокчи иштирок этиб, уларнинг 9 нафари финал босқичи ғолиби деб эълон қилинди. Бу кўрсаткич қолган вилоятларга қараганда кўплиги маълум бўлди.

Турли соҳалар кесимида муаммо ва камчиликлар юзасидан ечимини бераётган ёшлар икки кунлик финал босқичида ижобий таассуротларга эга бўлишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шу билан "O'zbekiston uchun 100 g'oya" танловининг 2021 йилги миссияси ўз якунига етди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.