Ўзбекистон банан импортини икки баробарга оширди

Улашиш:

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатдан қарийб 70 минг тонна банан импорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

- Эквадор – 67,7 минг тонна
- Қозоғистон – 1,2 минг тонна
- Туркия – 355,7 тонна
-Қирғиз Р. – 296,3 тонна
- Россия – 58,4 тонна
- Озарбайжон – 21 тонна

Банан нархлари бир ойда 3,5 фоизга, йил бошидан буён 8,6 фоизга арзонлашган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.