Вилоят ҳокими ўз мурожаатида аҳолига қандай янги давлат хизматлари кўрсатилиши ҳақида маълум қилди

Улашиш:

20 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги сессияда Жиззах вилояти ҳокими аҳолига ўзининг мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.

Мазкур мурожаатда аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Вилоят ҳокими келгуси йилда Давлат хизматларини кўрсатиш сифати яхшиланишини таъкидлади ва амалга ошириладиган ишлар юзасидан қуйидагиларни айтди.

Аҳолимизга 2 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилишига эришилади.

- 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқароси, Республикада доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришни, шу жумладан давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

- “Автомобиль тарихи” маълумотларини жумладан, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали шартномавий асосда давлат хизматлари маркази ва Ягона портал орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади.

- Айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни платформасидан фойдаланган ҳолда фуқароларни овора қилмасдан масъул давлат органлари ўзи олади ҳамда айрим давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янада соддалаштирилиб, рақамли кўринишга ўтказилади.

Ушбу соҳадаги қулайликлар натижасида 400 мингга яқин аҳоли ва тадбиркорларни оғири енгил бўлиб, 1 миллиарддан ортиқ маблағлари ўз ихтиёрларида қолади.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.