Шавкат Мирзиёев GTL заводининг марказий бошқарув пултида ишлаётган ёшлар билан суҳбатлаша туриб, оператор Қуанишбай Тлемуратовдан қанча ойлик олаётганини сўради. Шу ерда ишчиларва ОАВ вакиллари билан қисқа мулоқот бўлиб ўтган.
— Ойлик қанча? — деб сўраган давлат раҳбари.
— 15 миллион (сўм), — деган Қуанишбай Тлемуратов.
— Мендан анча кўп оларкансиз, — дея суҳбатга қўшилган Kun.uz мухбири Аброр Зоҳидов ҳазиллашиб.
— Уйга қанча юборасиз? — Мирзиёев яна савол берган.
— Ҳаммасини. 3 маҳал овқат, ётоқ-жой, транспорт текин-да, дея жавоб берган ишчи-ходим.
Президент шу пайтда журналистларга қараб:
— Эшитдиларингизми? — деган.
— Журналистларга ҳам иш йўқмикин? — деб ҳазилни давом эттирган ЎзА раҳбари ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев.
Ҳамма кулиб юборган.