Етти ўзбекистонлик ҳалок бўлган: Пензадаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари

Улашиш:

Россиянинг Пенза вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлган ва бир неча киши қурбон бўлганди. Қурбонлардан етти нафари Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. 

11 январга ўтар кечаси Россиянинг Пенза области Нижнеломовский районида Volvo русумли юк машинаси ҳамда минивэн ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада икки киши жароҳатланган ва Ўзбекистон фуқароси бўлган етти киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хабарига кўра, Қозон шаҳридаги Бош консулхона ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси вакиллари томонидан тан жароҳат олган фуқароларга ва марҳумларнинг жасадларини Ўзбекистонга жўнатишда керакли амалий ёрдам кўрсатилмоқда ва жойларда керакли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур ҳодиса юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 238-моддаси 3-банди (истеъмолчилар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш талабига жавоб бермайдиган равишда хизмат кўрсатиш ва эҳтиётсизлик оқибатида икки ва ундан кўп одамларнинг ўлимига сабабчи бўлиш) асосида жиноят иши қўзғатилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.