Таниқли спортчи Илья Авербух ва унинг рафиқаси Елизавета Арзамасова дам олиш учун Ўзбекистонга келишган

Улашиш:

Tаниқли спортчи Илья Авербух ва унинг рафиқаси Елизавета Арзамасова дам олиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришган. 

Бу ҳақда Арзамасова ўзининг Instagramдаги саҳифасида айтиб берган. Машҳур эр-хотин Тошкент кўчаларида сайр қилишга, шунингдек, Белдерсойдаги тоғ-чанғи курортига боришга ҳам улгурган.

"Бугун мазза қилиб Тошкентда юрдик! Шаҳардаги қандай одамлар очиқ ва меҳрибон! Сизга   яхшилик тилайман!",- деб ёзмоқда Арзамасова.

Шу билан бирга, актрисанинг тан олишича, бу ерда, яъни ўзбек курортида илк бор чанғида учишни бошлаган ва бу жараён унга жуда ёққан. Бундан ташқари, у ўзбек тилида “Мен сени севаман” дейишни ҳам ўрганган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.