Эркакчасига гаплашиш. Нукус-Тошкент рейси йўловчиси россиялик таниқли блогер Илья Варламовнинг тазирини бериб қўймоқчи бўлган

Улашиш:

Нукус-Тошкент рейси йўловчиси россиялик таниқли блогер Илья Варламовнинг тазирини бериб қўймоқчи бўлган. Блогер самолётдан чиқишга шошилмасликни сўрагани эркакка ёқмаган. 

“Нукусдан Тошкентга учаётган эдим. Самолёт ерга қўнгач, бир одам ҳаммани тезроқ чиқишга ундаб, шошилтира бошлади. У мени ҳам итариб, “тезроқ чиқ”, деб айтди. Мен “ўзингни бос, нега итаряпсан, тезроқ чиқишнинг иложи йўқ, қўрқма, сени самолётда қолдириб кетишмайди”, дедим”, -дея ҳикоя қилмоқда Варламов.

Блогернинг айтишича,   эркак жуда безовта   бўлган, ҳаммани шошилтирган, бошқа йўловчиларга ўз буюмларини йиғишга халақит берган.

“Ҳамма автобус кутиб турарди. Унинг жуда шошилишини кўриб, тинчлантирмоқчи бўлдим. Одамларни шошилтириш керак эмаслиги, ҳамма навбат билан чиқишини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Бунга жавобан эркак аэропортдан чиққач, эркакчасига гаплашиб олишимизни айтди”, -деди Варламов.

Ҳақиқатан ҳам, аэропортдан чиқиб, эркак Варламов билан нималарнидир гаплашиб олмоқчи бўлган ва шунчаки кулмоқчи бўлганини айтган. Ёқиб қўйилган камерани кўриб, эркак блогерни “терпила” деб атаган ва қариндоши билан бирга ғойиб бўлган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.