Намунали эр. Метро йўловчиси кечиккани учун поезд машинистини койиб, ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Видео

Улашиш:

Намунали эр. Метро йўловчиси кечиккани учун поезд машинистини койиб, ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Видео

Метро йўловчиси кечиккани учун поезд машинистини койиб, ижтимоий тармоқлар юлдузига айланган. Унинг ғазабланишига тезроқ уйга етиб бориб, хотинини кўриш нияти сабаб бўлган.  

Ўрта ёшдаги эркакнинг метро поезди кечикаётганидан ранжиганини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ўзининг норозилигини яшира олмаган эркак ҳазил оҳангида метрополитен ходимларини койиган.

Шу пайтда унга хотини қўнғироқ қилиб қолган. Бунга чидай олмаган эркак машинистга қараб, “Тезроқ ҳайда, мени хотиним кутаяпти”,- деган.

Бунга вагонда бўлган барча йўловчилар гувоҳ бўлган. Уларнинг аксарияти воқеага табассум билан муносабат қилган. Фойдаланувчиларнинг   таъкидлашича, эркакнинг мазкур ҳатти-ҳаракати боис, уларнинг кайфияти кўтарилган ва кутиш дақиқалари кичкина ҳажвий томошага айланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.