Талабалар ҳам онлайн ўқиб туради

Улашиш:

Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиши юқорилигини эътиборга олган ҳолда барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда жорий йилнинг 24 январидан бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади.

Бунда тажрибадан келиб чиққан ҳолда онлайн таълим жараёни сифатли тарзда ташкил этилиб, барча зарур ресурслар сафарбар этилади.

Темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолинади ва 2022 йил 24 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.

Аввалроқ мактаблардаги ўқиш ҳам онлайн тартибга ўтказилгани хабар берилганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.