Жиззахда ФҲДЁ органлари қарийб 65 мингга яқин хизмат кўрсатди

Улашиш:

ФҲДЁ органлари – ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим ҳужжатларни тақдим этувчи идора ҳисобланади. Туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлим ҳаракатларидан ташқари яна қатор хизматлар ушбу идорада қайд этилиб, сақланади.

2021 йилда Жиззах вилоятида ФҲДЁ органлари томонидан жами 64 989 та ҳаракатлар амалга оширилди ва 2020 йил билан таққослаганда 2 104 та хизматга ошди.

Шундан, 13 323 та никоҳ, 40 723 та туғилиш, 6 518 та ўлимни қайд этиш, 1 829 та оталикни белгилаш, 1 296 та никоҳдан ажралиш, 832 та далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш, 203 таси фарзандликка олиш, 202 та фамилия исм, ота исмини ўзгартириш ҳамда 63 таси далолатнома ёзувларини тиклаш ҳаракатлари қайд этилди.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.