МИБ фуқаронинг иш ҳақини ундириб берди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими фуқаролар манфаати ҳимояси борасида қатор ишларни амалга оширмоқда. Яқинда Бюро иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан иш берувчидан ходимнинг иш ҳақи ва маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги иш якунланди.

Қарздор Жиззах вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси ҳисобидан ундирувчи В.Ш фойдасига 18.341.812 сўм иш ҳақи ҳамда 2.017.150 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига ўтган йилнинг 1 декабрь куни келиб тушган эди. Шундан сўнг қарздорликни ундириш мақсадида Жиззах вилоят туризм ва спорт бош бошқармасига  тегишли “LAСETTI” русумли хизмат автотранспорт воситаси 17 январь куни  жарима майдончасига қўйилди.

Шундан сўнг мазкур қарздорлик орадан икки ҳафта ўтиб 1 февраль куни  тўлиқ тўлаб берилди.      

 

Аслиддин Ражабов - МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.