Судьялар олий кенгаши 4 нафар судьяни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича:
• Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам Холиқов;
• Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева;
• Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев;
• Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра ишдан олинган.