Ўзбекистонлик спортчи 4 йилга дисквалификация қилинди

Улашиш:

Оғир атлетикачи Мафтуна Исмоиловадан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.

Спортчимиздан 2021 йил ноябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасида тақиқланган оксандролон ва станозолол моддалари аниқланган.

Шу тариқа Мафтуна Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Қарор 2021 йил 23 декабрдан кучга кирган ва 2025 йил 22 декабрга қадар давом этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.