Илон Маск Tesla электромобилларини ўйин компютерига айлантирмоқчи

Улашиш:

Tesla'нинг янги Model S ва X электромобиллари тақдим қилинганида ундаги ички компютер хусусиятлари PlayStation 5 консолидан қолишмаслиги ва унда Cyberpunk 2077 каби бошқа кучли компютер талаб қилувчи замонавий ўйинлар ўйнаш мумкинлиги маълум бўлган эди. 

Twitter ижтимоий тармоғида журналист Раян Маккаффри сўровига жавоб тарзида Tesla раҳбари Илон Маск, электромобилларда Steam ўйинларини ўйнаш имконини берувчи хусусият устида олиб борилаётгани ҳақида айтди: "Биз Steam ўйинларининг Tesla'да ишлаши устида ишламоқдамиз." Шунингдек, Илон Маск 2023 йилда чиқарилиши кутилаётган Cybertruck машинаси Cyberpunk 2077 ўйинини 100% қўллаб-қувватлашини ҳам айтиб ўтди. 

Tesla компютерлари Linux'га асосланган операцион тизимда, шунингдек, AMD RDNA2 график картасида ишлайди ва бу Tesla'га Steam'ни кўчириш имконини бера олади. 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.