Андижонда ҳоким ёрдамчиларининг боши йиғилишдан чиқмаётгани айтилмоқда

Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан «кўмиб ташламаслиги» лозимлиги ҳақида гапирганди.

Андижонда президентнинг бу талабига амал қилинмаётгани ҳақида ҳоким ёрдамчилари мурожаат қилишмоқда.

Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиларининг боши йиғилишдан чиқмаяпти, камига ҳар куни ҳар хил жадваллар сўровномалар тўлдириш билан оввора улар.

«Шунча топшириқа кошки на бир хона, на бир компьютер, на бир жиҳоз ёки шароит қилиб берилган бўлса. Битта кўйлак кийдириб қўйиб, тайёр ишлаётган иш жойимиздан олиб чиқиб қўйишган бўлса. Аксарият ҳоким ёрдамчиларига ҳеч қандай шароит қилиб бермасдан, тонг саҳарлаб иш вақти бошланмасидан йиғилишга айтишяпти», дейилади мурожаатда.

Айтилишича, соат 07:30 да вилоят бўйича бошланган мажлис 09:45 тугаган. Кейин эса мажлисбозлик туман ҳокимликларида давом этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.