UZCARDда қисқа узилиш кузатилди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Бугун, 14 март куни 11:00 дан 12:00 гача UZCARD тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошириш бўйича тўлов хизматлари ишида носозлик юзага келди.

Ягона умумреспублика процессинг марказининг изоҳ беришича, ушбу даврда потенциал техник носозликлар аниқланганлиги муносабати билан жараёнларни оптималлаштириш бўйича ишлар тезкорлик билан бошланган.

«Айни пайтда тўловлар тикланди ва одатдагидек ишламоқда, POS-терминаллар орқали тўловлар ва банкоматлардан нақд пул ечиб олиш ҳам одатдагидек амалга оширилмоқда, — дейилади хабарда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг