Молия вазирлиги: ўзбекистонликларнинг маоши ошмоқда

Улашиш:

Молия вазирлиги ўзбекистонликларнинг сўнгги икки йилдаги иш ҳақи ҳақидаги маълумотларни эълон қилган. Ушбу кўрсаткичларга қараганда, иш ҳақи ўсиб бормоқда, ҳаттоки ойига 5 миллион сўмдан ортиқ маош оладиганлар сони деярли икки баробарга ошган экан.  

Кам маош оладиган ўзбекистонликлар сони ҳам сезиларли даражада камайган. Масалан, 2020 йилда 40% (1,7 млн) киши 1 млн сўмгача, 27,1% (1,1 млн) киши 2 млн сўмгача маош олган. Ўтган йили бундай одамлар сони сезиларли даражада камайган – мос равишда 34,5% одам 1 миллион сўмгача ва 24,1% киши 2 миллион сўмгана маош олган.

2 млн. сўмдан 4 млн. сўмгача даромад олувчилар сони 22,3% дан (2020) 24,7%гача (2021) ошган. Энг катта ўсиш 5 миллион сўм ёки ундан кўпроқ пул оладиганлар орасида кузатилган: 2020 йилда бундайлар 6,9%ни, 2021 йилда – 11%ни ташкил қилган

Яна бир қизиқ ҳолат - хусусий секторда юқори (4 миллион сўмдан ортиқ ортиқ) ва энг паст (1 млн. сўмгача) маош оладиганлар улуши давлат секторига нисбатан сезиларли даражада юқори. Шу билан бирга, иккита ўрта тоифада - 1 дан 2 миллион сўмгача ва 2 дан 4 млн. сўмгача маош оладиган сони давлат идораларида нисбатан кўпроқни ташкил этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.