Президент қарори билан Ўзбекистон янги шартномага қўшилди

Улашиш:

«Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–177-сон, 24.03.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга қўшилди.

Ушбу Битим 2013 йил 31 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

Давлат статистика қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.