“Сахий топса, барча ер...” ёки “ Дўст оғир кунда билинади...”

Улашиш:

1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг деворида сув чиқиши натижасида Сардоба тумани аҳоли яшаш пункти жиддий зарар кўрди.

Табиий офат натижасида кўплаб уйсиз қолган юртдошларимиз Жиззах вилоятидаги мактаб ва коллежлар биноларига жойлаштирилди.

Ўзбек ҳалқи азал-азалдан бундай оғир кунларни жипслашиб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтган. Бугунги қийин шароитда ҳам юртдошларимизнинг мана шу олижаноб фазилатлари янада яққол кўзга ташланмоқда.

Жиззах вилоятидаги ҳар бир ташкилот ва идора вакиллари қўлидан келганча табиий офатдан зарар кўрганларга ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда. Кимдир кийим –кечак, яна кимлардир озиқ –овқат, баъзилар эса ўз хонадонларидан жой жой беришмоқда. Мана шундай синовли кунларда  Жиззах давлат педагогика институти профессор ўқитувчилари ҳам  четда тургани йўқ. Улар ҳам ташаббус кўрсатиб баҳоли қудрат ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Мирзачўл туманидаги воқеа жойидан эвакуация қилинган сардобалик юртдошларимиз учун озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечаклар, рўзғор буюмлари, кундалик вазиятда ишлатиладиган маҳслуотлар жўнатилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас бундай саховат ёрдамлари ҳар куни Жиззах давлат педагогика институти қошида ташкил этилган штабида йиғилади ва кунлик ёрдамга муҳтож ватандошларимизга етказилади. Бир сўз билан айтганда, бу беғараз ёрдам акцияси давом этади. Айни пайтда рўзғор буюмлари, озиқ-овқатлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар Жиззах давлат педагогика институти қошида ташкил этилган “Саховат” штабида қабул қилинмоқда.

Шунингдек, пул кўринишдаги ёрдамларни қабул қилиш учун пластик карта рақамлари ҳам  эълон қилинган. 

Қайд этиш жоиз ўқитувчилар томондан тўпланган буюмлар, кийим-кечаклар, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар ҳар куни табиий офатдан зарар кўрган юртдошларимиз жойлаштирилган масканларга етказиб берилади. 

                  Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.