Дунёнинг энг узун авиайўли Ўзбекистон осмонидан ўтади

Чоп этиш

Жаҳондаги энг узун авиайўналиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Гонконгнинг «Cathay Pacific» авиакомпанияси Гонконг–Ню-Йорк рейсини янгитдан ташкил қилмоқчи: 16 618 километр масофалик парвоз 17 соат давом этади (суратда). Авиакомпания Россия ҳудудини кесиб ўтмаслик учун шу йўлни тутишга қарор қилди — санкцияларга қадар икки шаҳар ўртасидаги парвозлар Арктика ва РФ ҳаво кенгликлари бўйлаб амалга оширилган. Эски йўналиш 3 628 километрга қисқароқ ва парвозга 15 соат атрофида вақт кетган.

Хориж авиакомпаниялари Россия—Украина ҳарбий-сиёсий инқирози оқибатида ортиқча харажатга тушаётган бир паллада, Россия авиаташувчилари орасида роялти ҳуқуқига эга «Аэрофлот» яхшигина даромадидан айрилди — компания совет замонларидан буён хориж авиакомпаниялари Транссибир авиайўналишларидан фойдалангани учун «парвоз ҳақи»ни олиб келган. Пандемияга қадар бу миқдор йилига чамаси $400–800 миллион бўлган.

Биз учун муҳими, дунёнинг энг узун авиайўли Ўзбекистон осмонидан ўтиши...

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив