Солиқ тизимида 13 нафар бошлиқ ишдан олинди

Улашиш:

Давлат солиқ қўмитаси ҳайъат йиғилишида 13 та давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимидан олинди, 40 дан зиёд раҳбар ходимга интизомий чоралар кўрилди.

Қўмитанинг хабар беришича, Андижон, Олот, Зомин, Пахтакор, Фориш, Учқўрғон, Қўшработ, Ургут, Жарқўрғон, Термиз, Сирдарё, Гулистон туманлари ҳамда Янгиер шаҳар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун Асака, Чироқчи, Мингбулоқ, Ургут, Мирзаобод, Сардоба, Бағдод, Қумқўрғон туманлари ҳамда Қувасой ва Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциялари бўлим бошлиқлари лавозимидан озод этилди.

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида «Солиқ ҳамкор» тизими орқали тушган мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ушбу йўналишда назорат тадбирларини амалга оширишдаги жиддий хато ва камчиликлари учун Нукус, Жиззах ва Андижон шаҳарлари, Ғиждувон, Чироқчи, Кармана, Поп, Ургут ҳамда Бекобод тумани давлат солиқ инспекциялари Сайёр солиқ текширувлари бўлим бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилди.

Қашқадарё ва Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармалари, Когон ҳамда Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарларига нисбатан навбатдаги интизомий жазо чоралари белгиланди, дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.