Атамбаев судда бетоб бўлиб қолди, уни тез ёрдам олиб кетган

Улашиш:

Бугун, 4 апрел куни Бишкек шаҳрининг Первомайский туман судида 2020 йил октябр воқеалари бўйича жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу суд мажлисига  собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳам келтирилган. Суддан кейин у ўзини ёмон ҳис қилган ва тез ёрдам машинасида олиб кетилган. 

Адвокат Сергей Слесаревнинг сўзларига кўра, шифокорлар собиқ президентни кўрикдан ўтказган. Унинг эртанги суд мажлисида иштирок этиши номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил октябрда мамлакат парламентига сайловлар натижаси сабаб йирик намойишлар охир-оқибатда ўша пайтдаги президент Сооранбай Жээнбековнинг истеъфо бериши билан якунланганди. 
Ўшанда бир қанча сиёсатчилар қатори Алмазбек Атамбаев ҳам қамоқдан чиқариб юборилган ва сал ўтиб яна қамаб қўйилган. 

Илк бор 2019 йил августда қўлга олинган Атамбаевга белгиланган 11 йиллик жазо 2021 йил октябр ойида қайта тикланганди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.