Хотин-қизлар, болалар  ҳуқуқларини химоя қилишнинг виктимологик масалалари мавзусида семенар-тренинг  ўтказилди

Улашиш:

2021 йил — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Жиззах Юридик техникумида Тарих факультети, “Фалсафа, тарбия ва ҳуқуқ таълим” кафедраси ўқитувчиси, ҳуқуқшунос Зумрад Касимова техникум “Хусусий ҳуқуқий фанлар“ кафедраси билан ҳамкорликда Хотин-қизлар, болалар  ҳуқуқларини химоя қилишнинг виктимологик масалалари” мавзусида семенар-тренинг  ўтказилди.

“ Дунёда глобаллашувнинг жадаллашуви зўравонликнинг ортаётганлигидан далолат бермоқда. БМТнинг маълумотларига кўра, «2019 йил дунё бўйлаб ўтказилган тадқиқот натижалари, дунёдаги 35% аёллар умри давомида ҳеч бўлмаса бир маротаба жисмоний, руҳий зўрликка дучор бўлганлигини кўрсатмоқда. 2018-2019 йилларда дунёда аниқланган одам савдоси қурбонларининг 72 % ни аёллар, жумладан вояга етмаган қизлар (23 %), шу билан бирга, болалар савдосининг ҳар беш қурбонидан тўрттасини қиз болалар ташкил этган....»

Тадбирнинг асосий мақсади  ва вазифаси Талаба қизларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тайёрлаш, Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул  қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган  “Хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқли», «Хотин- қизлар ва болалар ҳуқуқ ва манфаатлари-қонун ҳимоясида», «Аёлларга нисбатан зўровонликка қаршимиз», «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш долзарб вазифа» методологиясига асосланиб мулоқот, диалог шаклида ташкил этилди. Тренингда мавзуга оид ведиороликлар намойиш этилди.

Шунингдек, тренингда хотин-қизлар ва болалар хуқуқларини химоя қилишнинг виктимологик асослари, муаммолари, турли ҳаётий вазиятларда муаммоларни хал қилишнинг йўллари ва усуллари хусусида  сўз юритилди.

Тадбирда видеороликлар намойиш этилди ва якунида фаол қатнашган  талабаларга китоблар совға қилинди.

Фалсафа, тарбия ва хуқуқ таълими кафедраси
ўқитувчиси 3 даражали хуқуқшунос З.Касимова

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.