Тошкентда ўзини метро йўлагига ташлаган йигит ҳақида қўшимча маълумот берилди

Улашиш:

«Toshkent metropoliteni» DUK нинг расмий телеграм-каналида метрополитеннинг “Пушкин” бекатида 2000 йилда туғилган фуқаро қасддан поезд йўлагига ўзини ташлаганлиги ҳақида хабар чиқарилган.

Аниқланишича, 14 апрель куни соат таҳминан 17.30 ларда “Пушкин” метро бекатида 20 ёшли эркак ўзига таниш бўлган қиз билан ўзаро муаммоси борлиги туфайли гап талашиб, келиша олмаганидан сўнг ўзини электропоезд тагига ташлаган. 

Фуқаро тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилганида, унга ҳеч қандай тан жарохати етказилмаганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.