Бу ҳақда Давлат думаси вакили Анатолий Аксаков журналистларга маълум қилган.
Аввалроқ Visa ва Masterсard халқаро тўлов тизимлари бир вақтнинг ўзида Украина атрофидаги вазият туфайли Россияда ишлашни чеклашга қарор қилгани айтилганди. Фақат Россия ичида Visa ва Masterсard карталари ишлаши маълум қилинган.
Аммо халқаро карта операциялари мавжуд эмас. Бу хорижий онлайн-дўконларда харидлар учун тўловлар ҳамда чет элда ушбу карталардан фойдаланиш учун ҳам амал қилади. Шу тарзда россияликлар ҳозирги вақтда чет элга нақд пул билан чиқишига тўғри келади.
Россия туроператорлари россияликларга VISA ва Mastercard карталарини чиқариш учун Арманистон, Қозоғистон ва Туркияга саёҳатлар тавсия қилган. Шунингдек, олдинроқ VISA ва Mastercard карталарини чиқариш учун Ўзбекистонга турлар таклиф қилинган.