Жиззахда “Ҳаж” ва “Умра” зиёрати тадбирларини ташкил этиш ва фуқароларни аризаларини қабул қилиш бўйича қабуллар ўтказилмоқда

Улашиш:

Жиззах вилоятида “Ҳаж” ва “Умра” зиёрати тадбирларини ташкил этиш ва фуқароларни аризаларини қабул қилиш бўйича Жиззах вилояти ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти мудири Нурали Раимов бошчилигида фуқароларни аризаларини қабул қилиш ва борувчилар рўйхатини шаффофлик билан шакиллантириш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида янгитдан барпо қилинган фуқаролар қабулхонасида Нурали Раимов томнидан ҳозирги кундаги ҳукуматимиз талаблари ва карантин шароитида қилиниши керак бўладиган зарурий чоралар юзасидан керакли тушунчалар берилиб борилмоқда.

Хусусан, биргини апрель ойи давомида “Ҳаж” ва “Умра” зиёратига бориш истагини билдирган 600 га яқин фуқаролар қабул қилиниб уларнинг рўйхати шакиллантирилиб келинмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.