Чехия ЕИда 150 км/соат тезликка рухсат бериши мумкин бўлган илк давлатга айланиши мумкин

Улашиш:

Чехия Европа Иттифоқида автомобил йўлларида максимал тезлик чегарасини 150 км/соатгача оширишни режалаштираётган илк давлатга айланиши мумкин. Маҳаллий расмийлар маълумотича, Табор ва Ческе-Будеёвице шаҳарларини боғловчи 50 километрлик автомагистрал участкасида ушбу тартиб тажриба тариқасида жорий этилади. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Янги тизим 2025 йил сентябр ойининг охирида ишга туширилиши режалаштирилган. Электрон йўл белгилар орқали “150 км/соат” чеклови фақат қулай об-ҳаво шароитида ва йўлларда транспорт оқими кам бўлганда фаоллаштирилади. Агар ёмғир, қор ёки туман бўлса, тизим автоматик равишда рухсат этилган тезликни 20 км/соатга пасайтиради.

Ҳозирда Чехияда автомагистралларда умумий тезлик чегараси 130 км/соатни ташкил этади. Европа мамлакатларида бунга ўхшаш тажрибалар аввал ҳам ўтказилган: масалан, Австрияда Вена ва Зальцбург ўртасида 2018–2020 йилларда 140 км/соатгача рухсат этилган бўлиб, кейинчалик у вақтдаги иқлим ишлари вазири Леонора Гевесслер ташаббуси билан карбонат ангидрид чиқиндилари кўпайиши хавфи туфайли бекор қилинган эди.

Агар Чехиядаги тажриба муваффақиятли ўтса, мамлакат ЕИда 150 км/соат чегарани расман жорий этган биринчи давлат сифатида тарихга кириши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.